Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Миср Исроил ва Эронни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Миср Исроил ва Эронни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдул Ати эронлик ҳамкасби Аббос Арағчи ва АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткофф билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва музокараларга қайтиш учун ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Миср ТИВ сайти хабар бермоқда.

"Вазир Абдел Ати минтақадаги кескинликни юмшатиш учун ҳаракат қилиш, бутун Яқин Шарқдаги вазиятни авж олиш хавфини бартараф этувчи дипломатик ва сиёсий йўлларни топиш зарурлиги ҳақида гапириб, Эрон ядровий дастури бўйича барқарор келишувга эришишнинг ягона йўли бу эканлигини инобатга олиб, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва музокара йўлига қайтишга ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади".

Миср ташқи ишлар вазири, шунингдек, минтақадаги можароларни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш йўқлигини таъкидлади.

Киритилди: 11:51 18.06.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!