Қадимги дунёнинг 7 мўъжизасидан бири бўлган – Миср эҳромлари, аниқроғи Хеопс пирамидаси қуллар томонидан бунёд этилмагани айтилаётгани маълум қилинди.
Мисрнинг собиқ Қадимий ёдгорликлар вазири ва археологи Заҳи Ҳаваснинг хабар беришича, эҳромлар ёнидан милоддан аввалги XIII асрга оид ишчиларга тегишли излар ва қабристонлар топилган.
Ҳавас ушбу фактлар қурилишда қул меҳнатидан фойдаланилмаганини тасдиқлаган.
"Агар улар қуллар бўлганида, пирамида соясида дафн этилмас эди", деган археолог.