Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу тумандаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 24/7 кўчага айланмоқда. Кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳоли, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.
Шу муносабат билан 24 апрель соат 7:00 дан бошлаб, 30 майга қадар “Ўзбекистон овози” кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан, Шаҳрисабз кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.