Янги йил бошланиши билан Шарқий Анадўли кескин совиш даврига кирди, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ.
4 январга ўтар кечаси Эрзурум провинциясининг Текман туманида термометрлар рекорд даражада - минус 33,1 даражага тушди.
Туркия метеорология бош бошқармаси Эрзурумнинг Гаджиомер қишлоғини “мамлакатдаги охирги 24 соат ичида энг совуқ нуқта” деб эълон қилди.
Дарёлар ва кўллар муз билан қопланган. Аҳолига ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик тавсия қилинди.
Ардахон провинциясининг Геле туманида ҳаво ҳарорати 28,8 даражагача совуқ, Эрзинжоннинг Чайирли туманида минус 27,8 гача, Ваннинг Чалдиран туманида минус 26,6 гача, Сарикамишда (Карс) минус 22,1 даражагача совуқ қайд этилди.
Туркия шарқидаги қаттиқ совуқлар 8 январгача давом этади.