Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакат президенти Садир Жапаровга икки марта суиқасд уюштиришга чек қўйди.
Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.
Ташиевнинг айтишича, унга қарши ҳатто 5-6 марта суиқасд ҳам тайёрланган.
"Улар ҳатто мен ўтадиган йўлни портлатиб юборишга тайёргарлик кўришган эди. Махсус хизматлар ва полициянинг ҳушёрлиги уларнинг режаларини амалга оширишга имкон бермади. Улар учун жуда кўп маблағ ажратилмоқда" - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бундай уринишлар давом этмоқда, уларга катта молиявий ресурслар ажратилмоқда.