Ҳудуддаги ўринлар тугаса, миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш муддатидан олдин ёпилади.
Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда эндиликда фақат ариза топшириш муддати эмас, ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сони ҳам ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарорига кўра, муайян ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, умумий рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, шу ҳудуд учун қабул тўхтатилиши мумкин.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2026 йилнинг сентябрь–декабрь ойларига жами 496 303 та ўрин ажратган. Шундан сентябрга – 125 753 та, октябрга – 129 535 та, ноябрга – 112 335 та, декабрга – 128 680 та.
Йилнинг иккинчи ярмида миллий сертификат бўйича 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида 11 та имтиҳонда 255 217 нафар талабгор қатнашган.
Агентлик янги тартиб имтиҳонларни мавжуд бино, техника, ходимлар ва назорат имкониятларидан келиб чиқиб сифатли ташкил этиш учун жорий қилинганини билдирган.
Шу сабабли талабгорларга рўйхатдан ўтишни охирги кунларга қолдирмаслик тавсия этилади.