Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Миллиардер Фаттоҳ Шодиев қизининг тўйи неч пулга тушгани ҳисоблаб чиқилди

A A A
Миллиардер Фаттоҳ Шодиев қизининг тўйи неч пулга тушгани ҳисоблаб чиқилди

Чет эл матбуотида Фаттоҳ Шодиевнинг қизи – Нафисанинг никоҳ тўйи кенг муҳокама қилинмоқда. Қозоғистон ва Россия нашрларининг хисоб-китобларига кўра, маросим учун бир неча миллион доллар сарфланган. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» нашри маълум қилди.

Никоҳ тўйи Барвиха Luxury Village хашаматли санъат саройида бўлиб ўтган. Муассаса расмий сайтидаги маълумотга кўра, 50 кишилик маросим нарҳи ўртача 1 млн долларни ташкил этади. Маросимни олиб бориш учун энг кўп ҳақ тўланадиган бошловчилардан бўлган Максим Галкин таклиф этилган. Бир неча ОАВ маълумотларига кўра, Галкин хизмати 100 минг долларга тушган.

Нашриётларнинг ёзишича, қиммат бошловчидан ташқари миллиардер қизининг тўйида ўзбек ва рус шоу-бизнесининг энг кўзга кўринган вакиллари, шунингдек хорижий юлдузлар ҳам иштирок этишган.

Бугунди кунда Нафиса Шодиева ва унинг турмуш ўртоги Искардарнинг никоҳ тўйи фотосуратлари бугуни кунда кўплаб оммабоп Инстаграм сахифаларида чоп этилди. Нафиса Шодиеванинг ўзи ҳам суратларнинг бир қисмини ўз саҳифасида жойлаган.

Маълумот учун, 65 ёшли Фаттоҳ Қаюмович Шодиев – қозоғистонлик миллиардер, Белгия фуқароси бўлиб, асли Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида туғилган, миллати – ўзбек. У «Eurasian National Resources Corporation» компанияси эгаларидан бири бўлиб, бойлиги 3,7 миллиард долларни ташкил этади. Forbes журнали маълумотига кўра, дунё миллиардерлари рўйхатида 297 ўринда бўлиб, Белгиянинг энг бой одами ҳисобланади. Шунингдек, Шодиевлар халқаро фондининг асосчисидир.

Киритилди: 11:48 07.06.2018. Ўқилди: 16160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!