Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

МИБ ёрдамида 6 ёшли қизалоқ онаси бағрига қайтарилди

МИБ ёрдамида 6 ёшли қизалоқ онаси бағрига қайтарилди

Ҳар бир бола учун энг азиз маскан – бу она бағридир. Ана шундай бир тақдирли масалада адолат устувор бўлиб, вояга етмаган бола ўз онасини тарбиясига қайтарилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 04.03.2026 йилдаги ижро варақасига асосан 6 ёшли бола жавобгар Х.О. дан онаси Х.О. қарамоғига олиб бериш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида бола она бағрига қайтариб берилиши таъминланди.

Бу нафақат бир ижро ҳаракати, балки боланинг бахтли болалигига қўйилган муҳим қадам бўлди. Она меҳри ва ғамхўрлигида ўсиш имкониятига эга бўлган бола учун янги ҳаёт бошланди.

Қизалоқнинг онаси билан учрашуви ҳиссиётларга бой лаҳзаларга айланиб, йиғилганлар қалбида илиқ таассурот қолдирди.

Мажбурий ижро бюроси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса вояга етмаганлар манфаатини ҳимоя қилиш доимо устувор вазифа бўлиб қолади.

Киритилди: Бугун 08:53. Ўқилди: 186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!