Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

МИБ Самарқандда қарздордан 5,7 миллиард сўм ундириб берди

МИБ Самарқандда қарздордан 5,7 миллиард сўм ундириб берди

“Миллий банк” томонидан Самарқанд шаҳридаги “S.T.E.” қўшма корхонасига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит ажратилган. Бироқ корхона кредит шартларини бажармаганлиги сабабли 523,1 минг АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.

Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 14 августдаги қарорига кўра, қарздорликни ундириш гаровга қўйилган корхона биносига йўналтирилган. Шунга қарамасдан, корхона раҳбарияти тегишли чоралар кўрмаган.

Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси инспекторлари корхона раҳбарини бир неча бор огоҳлантириб, мол-мулкка тақиқ қўйган. Қарз тўланмаганлиги сабабли гаровга қўйилган бино 2 миллион 130 минг АҚШ долларига баҳоланиб, онлайн аукционда сотишга чиқарилган.

Биноси аукционга чиққандан ҳабар топган корхона раҳбарияти қарзни тўлашга қарор қилган ва 5 миллиард 744 миллион 402 минг сўмни нақд тўлаб берган.

Киритилди: 15:10 23.04.2025. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!