Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мева-сабзавот сифати бўйича бир қатор давлатларнинг миллий талаблари ўрганилади

Мева-сабзавот сифати бўйича бир қатор давлатларнинг миллий талаблари ўрганилади

Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Мутасаддиларга 5 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиб, хорижий давлатлар карантин хизматлари рўйхатига киритиш, йил якунигача Тошкент шаҳрида Референс лаборатория ташкил қилиб, хусусий лабораториялар ишини халқаро стандартларга мослигини таъминлаш топширилди.

Бундан буён, халқаро тан олинган реагентлар импорт божидан озод қилинади, уларга мажбурий экологик сертификат олиш талаб этилмайди.
Шунингдек, мева-сабзавот сифати бўйича Япония, Корея, Австралия, Канада каби давлатларнинг миллий талаблари ўрганилиб, ўзимизда жорий қилинади.

Киритилди: 22:28 18.03.2024. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!