Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мессининг трансфер баҳоси яна пасайтирилди

Мессининг трансфер баҳоси яна пасайтирилди

Transfermarkt портали кетма-кет учинчи марта «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг трансфер баҳосини туширди.

Натижада жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатида 32 ёшли аргентиналик футболчи 8-ўринга тушди. Унинг трансфер бозоридаги ҳозирги нархи 140 миллион еврони ташкил этмоқда.

«Барселона» сардоридан олдинги ўринларда «Пари Сен-Жермен» форварди Килиан Мбаппе (€ 200 млн), «Манчестер Сити»дан Раҳим Стерлинг ва «Пари Сен-Жермен»дан Неймар (€ 160 млн), шунингдек, Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») ҳамда Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити») (барчаси - € 150 млн) сингари футболчилар жой олган.

Маълумот учун, Месси ушбу мавсумда «Барселона» таркибида 20 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 9та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 19:30 11.01.2020. Ўқилди: 2682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!