Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мессининг дубли “Интер Майами”га КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ярим финалига чиқишга ёрдам берди

Мессининг дубли “Интер Майами”га КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ярим финалига чиқишга ёрдам берди

“Интер Майами” КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги чорак финалининг жавоб учрашувида “Лос-Анжелес”ни мағлуб этди – 3:1.

Ҳимоячи Аарон Лонг 9-дақиқада "Лос-Анжелес" жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим охирида Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди. Танаффусдан кейин аргентиналик футболчи Ноа Алленга ассист берди ва пенальтини голга айлантирди.

"Интер Майами" биринчи ўйинда "Лос-Анжелес" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг, умумий ҳисобда турнирнинг ярим финалига йўл олди.

Ярим финалда "Интер Майами" "Ванкувер" - "Пумас" учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

Киритилди: 07:47 10.04.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!