Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мессидан дастхат сўраган ҳакам жазоланди

Мессидан дастхат сўраган ҳакам жазоланди

Лионел Мессидан дастхат сўраган ҳакам жазоланди.

«Интер Майами» КОНКАКАФ чемпионлар кубоги 1-раундида сафарда «Канзас Сити»ни (1:0) аргентиналик ҳужумчининг голи эвазига мағлуб этганди.

Ўйиндан кейин ҳакам Марко Антонио Ортис Нава ногирон қариндошининг илтимосига кўра Мессидан унинг дастхати туширилган либос сўраган.

КОНКАКАФ мексикалик ҳакамга интизомий чора кўрилганини маълум қилди.

«Тергов давомида КОНКАКАФ ҳакамнинг имконияти чекланган оила аъзоси учун дастхат сўраганини аниқлади. Ҳакамнинг ҳаракатлари конфедерация ўйинларидаги расмий шахслар кодексига тўғри келмайди», — дейди ташкилот.

Айнан қандай жазо берилгани ошкор қилинмади. Аммо ҳакам тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олди ва протоколни бузгани учун узр сўради.

Киритилди: 19:55 22.02.2025. Ўқилди: 1313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!