Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Месси юлдуз футболчини "Интер Майами"га ўтишга кўндирди

Месси юлдуз футболчини "Интер Майами"га ўтишга кўндирди

Fichajes нашрининг ёзишича, мавсум ноаниқлик ва баҳс-мунозараларга тўла бўлганидан сўнг Поль Погба фаолиятида янги қадам ташлашга тайёр. Француз тез орада "Интер Майами" футболчисига айланиши мумкин. Манбаларга кўра, музокаралар якуний босқичда ва яқин ҳафталарда расмий тасдиқ пайдо бўлиши мумкин.

Лионель Месси тўп тепадиган клуб жаҳон футболи юлдузлари учун жозибадор йўналишга айланди ва Погбанинг қўлга киритилиши бу борадаги яна бир муҳим қадам бўларди. Манбаларга кўра, айнан Месси ушбу трансфернинг ташаббускори бўлган ва клуб раҳбариятига жамоани кучайтириш учун идеал шерик деб ҳисоблаган франциялик хавбекни сотиб олиш учун қўлидан келган барча ишни қилишни тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Пол Погба ижобий допинг тести туфайли дисквалификация қилинганди, ўтган йил охирида эса "Ювентус" у билан шартномани бекор қилганди.

Киритилди: 17:15 24.03.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!