Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Месси, Неймар ва Суарес триоси яна қайта тикланиши мумкин

Месси, Неймар ва Суарес триоси яна қайта тикланиши мумкин

"Барселона" ва "ПСЖ" клубларининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Бразилиянинг "Сантос" клубида тўп тепаётган Неймар жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик юлдуз ҳужумчига аргентиналик Лионель Месси тўп тепаётган АҚШнинг "Интер Майами" клуби қизиқиш билдирмоқда. Неймарнинг агентлари ушбу трансфер бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.

Ҳужумчи 2025/2026 йилги мавсумда 21 та ўйинда иштирок этган. Неймар 6 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

33 ёшли бразилияликнинг амалдаги шартномаси декабрь ойи охирида ўз ниҳоясига етади. Форварднинг бозор нархи - 11 миллион евро.

Киритилди: 19:06 11.10.2025. Ўқилди: 1096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!