Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Месси Лапортани «Барселона» президентлигидан туширишга қарор қилди!

Месси Лапортани «Барселона» президентлигидан туширишга қарор қилди!

Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси Испаниянинг "Барселона" клуби президенти сайловида иштирок этишга қарор қилди. Бу ҳақда ABC портали хабар бермоқда.

Манбага кўра, Месси президентлик сайловида Лапортага рақиблик қиладиган номзодлардан бирини қўллаб-қувватлайди. Сайловлар 15 мартдан 15 июнгача ўтказилиши керак.

4 йил олдин Месси ўша пайтдаги сайловларда Лапортани омма олдида қўллаб-қувватлаганди, бироқ шартномани узайтирмагани уларнинг муносабатлари бузилишига олиб келди. Натижада футболчи жамоани тарк этиб, "ПСЖ"га ўтди.

Лапорта сайловлар апрель ойида бўлиб ўтишига умид қилмоқда, чунки бу мавсум муваффақиятсиз якунланган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган танқидлардан қочиш имконини беради. Қайд этилишича, агар Месси ғалаба қозониш учун реал имкониятга эга номзодни топса, сайловларга аралашмаслиги ҳам мумкин.

Киритилди: 16:12 31.10.2025. Ўқилди: 1144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!