“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
"Мен Криштиану Роналдуни ва унинг карьерасига жуда ҳурмат ва эҳтиром билдираман. У ҳали ҳам энг юқори савияда курашмоқда. У билан рақобат майдонда эди...
Ҳар биримиз жамоамиз учун энг яхшисини қилишни хоҳладик. Ҳаммаси майдонда эди. Майдон ташқарисида биз икки оддий йигитмиз. Биз дўст эмасмиз, чунки биз бирга вақт ўтказмаймиз, лекин биз ҳар доим бир-биримизга катта ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз", - дея Мессининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Лионель Месси саккиз марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлса, Криштиану Роналду беш марта совринни қўлга киритган.