2005 йилги “Олтин тўп” соҳиби Роналдиньо айни пайтда жаҳон футболида энг кучли ўйинчи ким экани ҳақида фикр билдириб, “Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг номини тилга олди.
- Мбаппе – ҳозирги пайтда менга ёқадиган энг зўр замонавий футболчилардан бири. Мен унинг майдондан ташқаридаги фаолиятини ҳам ҳурмат қиламан.
Килиан зўр дўст. ПСЖдан кетганимиздаги тақдирларимиз ўхшаш, фақат клубларимиз бошқа-бошқа.
Реал”да Мбаппе янада кўпроқ ривожланиши ва ҳозиргача эриша олмаган муҳим нарсаларни қўлга киритиш имкониятига эга, - деди Роналдиньо.
Мбаппе узоқ муддат ўз юртида “Монако” ва “Пари Сен-Жермен” жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Ўтган йили ёзда илк бор хориж чемпионатига йўл олиб, эркин агент сифатида “Реал”га кўчиб ўтди ва мадридликлар билан 2029 йилнинг ёрмигача давом этадиган шартнома имзолади.