Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Месси бу кўрсаткич бўйича Роналдиньони ортда қолдирди. Олдинда Пеле ва Пернамбукано

Месси бу кўрсаткич бўйича Роналдиньони ортда қолдирди. Олдинда Пеле ва Пернамбукано

"Интер Майами" ҳужум чизиғи етакчиси Лионель Месси жарима зарбасидан тўғридан-тўғри гол урди.

37 ёшли ҳужумчи МЛСнинг "Филадельфия Юнион"га (3:3) қарши ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Inter Miami News Hub хабарига кўра, энди Месси жарима зарбаларидан урилган голлар сони бўйича тарихдаги учинчи ўринни эгаллаб турибди - 67. Аргентиналик ушбу рейтингда Роналдиньони (66) ортда қолдирди. Ундан юқорида фақат Пеле (70) ва Жунино Пернамбукано (77) жойлашган.

Лионель Месси 2023 йилнинг ёзидан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳужумчи АҚШга кетишидан олдин "Пари Сен-Жермен" ва "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. Июнь ойида саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби 38 ёшга тўлади.

Киритилди: 10:15 25.05.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!