Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Месси: "Барселона"дан кетганимдан сўнг ичимда ғалати бир туйғу қолди"

Месси: "Барселона"дан кетганимдан сўнг ичимда ғалати бир туйғу қолди"

"Интер Майами"нинг аргентиналик юлдузи Лионель Месси "Барселона"ни тарк этган вақтидаги ҳиссиётлар қандай бўлганини айтди.

"Барcелона"дан кетганимдан сўнг ичимда ғалати бир туйғу қолди. Бутун ҳаётимни ўша ерда ўтказдим, аммо кетишим орзу қилганимдек ҳам, тасаввур қилганимдек ҳам бўлмади.

Мен ҳар доим айтганман — Европада ва "Барcелона"да фаолиятимни якунлашни орзу қилганман.

Айрилиқ пайти ҳам бироз ғалати ўтди — ҳолатлар ва атрофдаги шароит туфайли. Аммо ишонаманки, одамларнинг менга бўлган севгиси абадий қолади. Биз бирга ўтказган онлар унутилмайди.

Мен ўша дақиқаларни жуда соғиндим. Балки ҳозир, орқага қараб, уларни ўша пайтдагидан ҳам чуқурроқ ҳис қиляпман. Чунки ўша пайт ўйиндан-ўйинга югуриб, нима яратганимизни англамасдик. Энди эса тинчликда, орқага назар ташлаб, уларнинг нақадар гўзал бўлганини тушунаман", - деди 38 ёшли суперюлдуз.

Киритилди: 18:54 11.11.2025. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!