“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтишни истамаяпти. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, Месси ҳозирда Каталония жамоаси раҳбарияти билан совуқ муносабатда бўлгани учун "Барселона" билан ҳеч қандай алоқаси бўлишни истамаяпти. Таъкидланишича, Месси эҳтимолий фахрий ўйинда "Барселона" либосида қатнашишни ҳам режалаштирмаган.
Бундан ташқари, аргентиналик футболчи яқинда журналистлар билан “Барселона” ҳақида гаплашишдан бош тортган, шу боис футболчининг клубга қайтиши ҳақида гап-сўз йўқ. Тез орада Месси "Интер Майами" билан шартномасини узайтириши кутилмоқда.