Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Месси -12 даража совуқда ўйнашни хоҳламади

Месси -12 даража совуқда ўйнашни хоҳламади

Ноқулай об-ҳаво туфайли «Интер Майами»нинг ўйини қолдирилди.

USA Todayʼнинг ёзишича, Лионель Месси жамоаси КОНКАКАФ Чемпионлар Кубогида «Канзас Сити»га қарши чоршанба куни ўйнаши керак эди. Аммо баҳс бир кун кейинга қолдирилди. Сабаб — кучли шамол, қор кутилаётгани ва -12,2 даража.

«Ўйинни кечиктириш тўғрисидаги қарор футболчилар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар икки клуб томонидан маъқулланди», — дея хабар беради Майами клуби.

MiamiTotalFutbol подкастида айтилишича, Месси жамоадошлари каби совуқда ўйнашни хоҳламаган.

Киритилди: 18:10 18.02.2025. Ўқилди: 1224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!