Бугун 17 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Покистон бош вазири Маккаи Мукаррамага ҳужумга кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Маккаи Мукаррамага ҳужумга кескин муносабат билдирди

Шаҳбоз Шариф Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, мамлакатнинг муқаддас қадамжолар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Саудия Арабистони бошчилигидаги Ямандаги коалиция маълумотига кўра, 15 сентябрь куни соат 18:50 атрофида Саудия ҳаво мудофааси Маккаи Мукарраманинг жанубида учувчисиз қурилмани аниқлаб, у шаҳарнинг тақиқланган ҳаво ҳудудига киришидан олдин йўқ қилинган. Саудия томони дрон ҳусийлар томонидан учирилганини билдирди.

Покистон бош вазири Саудия ҳаво мудофааси кучларининг тезкор ҳаракатини юқори баҳолаб, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавваранинг хавфсизлиги бутун мусулмон дунёси учун муҳим эканини таъкидлади.

Шу билан бирга, ҳусийлар Маккани нишонга олганини рад этди. Гуруҳ вакиллари Саудия томонининг бу ҳақдаги баёнотини асоссиз деб атаб, Ямандан Маккаи Мукаррама ёки бошқа исломий муқаддас масканларга таҳдид йўқлигини билдирган.

Саудия томони эса воқеани Маккаи Мукарраманинг хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолаб, муқаддас масжидлар ва зиёратчилар хавфсизлиги «қизил чизиқ» эканини таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 00:06. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!