Германия канцлери Фридрих Мерц, агар барча аъзо давлатлар 2027-йил ва ундан кейинги йилларда Украинага молиявий ёрдам кўрсатишга рози бўлмасалар, Европа Иттифоқининг 2028–2034-йилларга мўлжалланган бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, келгуси йилда Киевга 70 миллиард евро керак бўлади, Европа Иттифоқи эса тахминан 45 миллиард евро ажратишга ваъда берган. Нашрнинг қайд этишича, Венгрия, Словакия, Болгария ва Чехия қўшимча маблағ ажратишга қарши чиқмоқда.
Словакия Бош вазири Роберт Фицо Германия канцлерининг, агар Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар Украинани молиялаштиришга ҳисса қўшишга рози бўлмасалар, Европа Иттифоқи бюджетини блоклаш ҳақидаги таҳдидини «шантаж» деб атади.