Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель Украина атрофидаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларда воситачи сифатида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Меркельнинг таъкидлашича, Украинадаги уруш ва уни ҳал қилиш жараёни амалда ҳокимиятда бўлган давлат раҳбарларининг масъулияти ҳисобланади. Шу сабабли у ҳозирги сиёсий жараёнларга воситачи сифатида қайтишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайди.
Унинг бу позицияси Европа сиёсатчилари орасида Украина бўйича музокаралар ва эҳтимолий дипломатик каналлар ҳақида давом этаётган муҳокамалар фонида билдирилди.