Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Меркель Россия иштирокида ЕС хавфсизлиги устида ишлашга чақирди

Меркель Россия иштирокида ЕС хавфсизлиги устида ишлашга чақирди

Германиянинг собиқ канцлери Aнгела Меркель келгусида умумий Европа хавфсизлик архитектураси устида ишлашни давом эттириш зарур ва бу Россия иштирокида амалга оширилиши керак, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, Меркель Украинадаги махсус операцияни қоралаган. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Германияда хотиржам бўлишга асос йўқ, аммо етарлича куч ва ўзига ишонч билан бу инқирозни ҳам енгиб ўтиш мумкин.

Меркель Германия ҳукумати раҳбари лавозимини 2021 йилда тарк этган, у 2005 йилдан бери 16 йил давомида Германия канцлери лавозимида ишлаган.

Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.

Киритилди: 03:00 01.10.2022. Ўқилди: 3582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!