Байден менга: "Йўқ, сен НАТОга қўшилмайсан", деган. Мен бу масалани қайта-қайта кўтаргандим ва Оқ уйдаги баъзи одамлар менинг қатъиятлилигим туфайли жилмайиб, бошқача муносабатда бўлишди. Улар доим менинг қаттиққўл эканлигимни айтишарди. Нима учунлигини билмайман, деди Зеленский.
"Лекин бу ҳозирча шундай, ҳаммаси ўзгариши мумкин. Сиёсатчилар ҳам ўзгаради: кимдир кетади, кимдир вафот этади. Ҳаёт шундай", - деди Украина президенти Европа Кенгаши йиғилишидаги нутқида.
Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:
- Агар Европа пул бермаса Россия баҳорга келиб, Укриана уруши фронт чизиғида устунликка эга бўлади;
- Украинада энди баъзи ҳаво мудофааси тизимлари учун ракеталар йўқ;
- Агар Россия яна тажовузни бошласа, Қўшма Штатлар нима қилади? Менинг битта мақсадим бор - бу саволга жавоб олиш;
- Мен Украина Конституциясини НАТО билан боғлиқ масалада ўзгартириш керак, деб ўйламайман. Чунки алянсга аъзо бўлиш бизнинг йўналишимиз ва у ўзгармайди.