Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Мен билан яшашни истамаган" — Нилуфар Усмонова марҳум эри ҳақида гапирди

A A A
"Мен билан яшашни истамаган" — Нилуфар Усмонова марҳум эри ҳақида гапирди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова созанда Иброҳим Ҳакимов билан 1996 йил расман ажрашган. Уларнинг фарзанди Нилуфар Усмонова у пайтда анча улғайиб қолганди, деб ёзади Дарё.

— Болаликдан тўкис оилага муҳтожлик сезиб яшаганман. Раъно холам ва бувим раҳматли меҳрибон бўлишса-да, барибир фарзанд учун ота-онанинг ўрни бўлакча бўлади. Шу боисдан балки оилапарвар ижодкор бўлишга, қомат ёки карьерани баҳона қилмай фарзандлар сонини орттиришга ҳаракат қилгандирман. Отамнинг ўз оиласи, онамнинг севимли турмуш ўртоғи бор. Иккисининг ҳам қарорини ҳурмат қиламан. Нима бўлган тақдир-да ҳам улар ота-онам бўлиб қолаверади. Мен ҳам турмушдан ажрашганман, бунинг қанчалар қийин эканини биламан. Ўғлим Саидаъзамхоннинг отаси раҳматли Новзода мен билан яшашни истамаган. Чунки у бешта қиз боланинг ичида ўсган ёлғиз эрка ўғил эди. Онаси ҳам худди аямдек чўрткесар аёл эди. Яшашни истамайсанми, ажраш деган. Оиламда нотинчлик бўлаётган пайтда онам «Сени истамаётган инсонга интилиб қадрингни тушурма, демак, тақдир эмас экан», деган. Нима бўлган тақдирда ҳам ақлли ўғлим учун у инсондан миннатдорман, — дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

Бундан бир неча йил аввал ОАВда Нилуфар Усмонованинг отаси Иброҳим Ҳакимов билан интервью чоп этилган эди. Ўшанда Ҳакимов қизи Нилуфар билан муносабатлари яхши экани, доим ука-сингилларидан хабар олиб туриши, ҳатто, автомобиль совға қилганини айтган эди. Маълумот учун, Нилуфар Усмонова онаси Юлдуз Усмонованинг фамилияси билан ижод қилса-да, аслида унинг фуқаролик паспортида фамилияси Ҳакимова деб қайд этилган.

Киритилди: 16:54 07.07.2022. Ўқилди: 28703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!