Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мексикада портлаш: 23 киши ҳалок бўлди

 Мексикада портлаш: 23 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг шимоли-ғарбий қисмидаги Эрмосило шаҳрида жойлашган дўконда дастлаб портлаш содир бўлиб, кейинчалик ёнғин чиқди, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

Ҳодиса оқибатида 23 киши, жумладан олти нафар бола ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ўндан ортиқ одам тан жароҳати олган ва ис газидан заҳарланган.

Фожиа сабаби ҳозирча аниқланмаган, портлаш, эҳтимол, газ сизиб чиққани ёки ёқилғи тўпланиб қолгани туфайли юз берган бўлиши мумкин.

Киритилди: 22:15 02.11.2025. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!