Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мексикада АҚШга наркотик моддалар олиб ўтиладиган туннел топилди

Мексикада АҚШга наркотик моддалар олиб ўтиладиган туннел топилди

Мексика расмийлари АҚШ билан чегарадаги Тихуана шаҳри яқинида 600 метр узунликдаги туннелни аниқлади, у орқали Америка ҳудудига наркотик моддаларни олиб ўтишда фойдаланилган.

Бу ҳақда Мексика жамоат хавфсизлиги ва фуқароларни ҳимоя қилиш вазири Омар Гарсия Харфуш маълум қилган.

"Тихуанада (Калифорния штати) узунлиги тахминан 600 метр бўлган туннель топилди, у Мексикани АҚШ билан боғлайди ва гиёҳванд моддалар контрабандаси учун фойдаланилади", деб ёзади у.

Вазирнинг сўзларига кўра, туннель Республика Бош прокуратураси ва Қуйи Калифорния штати расмийлари кўмагида жамоат хавфсизлиги, мудофаа ва денгиз флоти вазирликлари ходимларининг қўшма операцияси чоғида аниқланган. Харфушнинг қўшимча қилишича, бу кашфиёт гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш доирасида ордер асосида ўтказилган тинтув пайтида аниқланган.

Киритилди: 09:10 20.06.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!