Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Медведов: "Макрон ва Стармер ўзларини аҳмоқ қилиб кўрсатишмоқда"

Медведов: "Макрон ва Стармер ўзларини аҳмоқ қилиб кўрсатишмоқда"

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Франция ва Британияни НАТО давлатлари сифатида Россия Украинада альянс қўшинларининг бўлишига қарши бўлишига қарамай, Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни хоҳлаётганликда айблади.

Bloomberg нашри аввалроқ Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Франция президенти Эммануэль Макрон 37 давлатни "хоҳлаганлар коалицияси" - Украинага тинчликпарвар кучларни жойлаштиришга ва Киевга хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр давлатлар гуруҳини яратишга жалб қилишга уринаётгани ҳақида хабар берган эди.

"Макрон ва Стармер ўзларини аҳмоқ қилиб кўрсатишмоқда. Ҳар сафар уларга тинчликпарвар кучлар НАТОга аъзо бўлмаган давлатлардан бўлиши керак, деб айтишади. Йўқ, Франция ва Буюк Британия ўн минглаб жўнатамиз дейишмоқда, шунчаки тан олинг – сизлар Киевдаги неонацистларга ҳарбий ёрдам бермоқчисизлар. Бу НАТО билан уруш дегани", — деб ёзди Медведев ижтимоий тармоқда.

Сиёсатчи, шунингдек, Франция ва Британия расмийларини АҚШ президенти Дональд Трамп билан "маслаҳатлашиш"га чақирди.

Киритилди: 00:31 17.03.2025. Ўқилди: 3133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!