Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

МЧЖлар "қонун ташқарисидами?" Свет ва газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди

A A A
МЧЖлар "қонун ташқарисидами?" Свет ва газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон ва Оқдарё тумани ҳамда Самарқанд шаҳри бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “Kh.A.” фермер хўжалиги, “R.F.” ҳамда “О.I.” МЧЖлар масъул шахслари умумий фойдаланишдаги электр ва табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 727,6 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч, Ғузор туман бўлимлари ва Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу ҳудудлардаги “Б.О.”, “Т.С.” ва “Қ.Ч.” фермер хўжаликлари масъул шахслари электр сув насосларини ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри тармоққа улаб, жами 504,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.S.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг умумий овқатланиш шохобчасининг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, 232,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:24 02.08.2024. Ўқилди: 1443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!