Килиан Мбаппе "Реал"даги илк мавсумида голлар сони бўйича Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.
Ҳужумчи Испания кубоги финалида захирадан майдонга тушиб, "Барселона" дарвозасини ишғол қилди.
Энди французнинг ҳисобида мадридликлар сафида расмий ўйинларда урилган 34 та гол бор. Роналду дебют мавсумида 33 та гол урди.
Фақатгина Фернандо Саньюдо 1934/35 (36) ва Иван Саморано 1992/93 (37) илк мавсумида Мбаппедан кўпроқ гол урган.