Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе «Қайрат»га қарши ўйинда асосий таркибга киритилмайди

Мбаппе «Қайрат»га қарши ўйинда асосий таркибга киритилмайди

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси «Қайрат»га қарши учрашувда асосий таркибдан ўрин олмайди, деб хабар берди Sports.kz Championat.com’га таяниб.

Маълумотларга кўра, мураббийлар штаби француз форвардига дам беришга қарор қилган. Шу боис Мбаппе захирада қолади. Бу ҳақда AS нашри ёзди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 30 сентябр куни УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 2-туридан ўрин олган «Қайрат» (Қозоғистон) — «Реал» (Испания) баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Олма-ота шаҳридаги «Марказий» стадионида ўтказилади. Ўйин 21:45 да бошланади.

Чемпионлар Лигаси 1-турида «Реал» «Марсель»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, «Қайрат» эса «Спортинг»га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Киритилди: 19:16 30.09.2025. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!