Килиан Мбаппе "Олтин тўп" учун кураш масаласида Модрич билан маслаҳатлашади.
"Мен Лука Модричдан уни қандай ютиш мумкинлигини сўрайман!" - деди "Реал" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси жаҳоннинг энг яхши футболчиси соврини ҳақидаги саволга жавобан табассум билан.
"Реал" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2018 йилда "Олтин тўп" соҳибига айланганди.