Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мбаппе майдондан четлатилган ўйинда «Реал» «Алавес» устидан қийин ғалабага эришди

Мбаппе майдондан четлатилган ўйинда «Реал» «Алавес» устидан қийин ғалабага эришди

Испания Ла Лигасининг 31-туридан ўрин олган ўйинда «Алавес» ўз майдонида Мадриднинг «Реал» жамоасини қабул қилди. «Мендисорроса» стадионида бўлиб ўтган беллашувда «қироллик клуби» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 34-дақиқада қайд этилди — Эдуарду Камавинга мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. 38-дақиқада эса мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе қўпол фол учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Четлатиш VAR орқали тасдиқланди. «Реал» шу тариқа 32 дақиқадан ортиқ вақтни бир киши кам ўтказди.

70-дақиқада «Алавес» футболчиси Мануэль Санчес ҳам майдондан четлатилди — ҳар икки жамоа ўйинни тенг таркибда якунлади.

Бу натижадан сўнг «Алавес» 30 очко билан Ла Лиганинг 17-поғонасида қолмоқда. «Реал Мадрид» эса 66 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатдаги пешқадам — 70 очко жамғарган «Барселона».

Испания Ла лигаси, 31-тур
Алавес - Реал Мадрид - 0:1
Гол: 0:1 Камавинга – 34'    
Четлатишлар: Санчес – 70' / Мбаппе – 38'

Киритилди: 23:12 13.04.2025. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!