Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мбаппе "эл-класико" олдидан пост эълон қилди

Мбаппе "эл-класико" олдидан пост эълон қилди

Якшанба куни Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лига доирасида ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Ҳар икки жамоа ҳам Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятлардан сўнг "эл-класико"га яхши кайфиятда келишмоқда: сешанба куни "кўк-анорранглилар" "Олимпиакос"ни (6:1) мағлуб этишди, бир кун ўтиб эса "қаймоқранглилар" "Ювентус"ни (1:0) мағлуб этишди.

"Жамоа, биз ўз йўлимиздамиз. Шу зайлда давом этайлик. Энди бизни "класико" кутмоқда. Кўришгунча, мадридликлар," - деб ёзди "Реал"нинг юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Ювентус"га қарши ўйин якунланганидан кўп ўтмай ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Хаби Алонсо жамоаси 24 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Барса" 22 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Киритилди: 09:32 23.10.2025. Ўқилди: 1059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!