Афсонавий Майк Тайсон ҳозирги давр боксчилари орасидан ким билан жанг қилишдан қўрқишини маълум қилди.
"Дэвид Бенавидес ҳар бир рақибга қарши рингда ҳаракат қилаётгани менга ёқади. Уни кўпчилик камситади. Қаранг, агар мен ҳам шу дивизионда жанг қилганимда, у билан рингга чиқишдан қўрқардим. Унга қарши жанг қилаётган боксчида имконият йўқ. Бу ҳақиқат", – деди Тайсон.