Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Масъулияциз васийга жиноят иши қўзғатилди"

"Масъулияциз васийга жиноят иши қўзғатилди"

🖥Ижтимоий тармоқ мониторинги доирасида кичик ёшдаги қизнинг энагаси туфайли оғир жароҳат олганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Аниқланишича, Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ғ.М (1988-йилда туғилган аёл) Россия Федерациясига ишлаш учун кетиши сабабли вояга етмаган қизи Ғ.И.(2022-йилда туғилган)ни расмий равишда ишончнома асосида М.Х. (1988 йилда туғилган аёл) нинг қарамоғига топшириб, 2024-йил август ойида жўнаб кетган.
Шунингдек, она энага М.Х га хизмат хаққи ва боланинг кунлик сарф-харажатлари учун пул жўнатиб турган.

2024-йил 15-ноябр куни вояга етмаган Ғ.И яшаш хонадонидаги зинадан тушаётган вақтда йиқилиб, оғир тан жароҳати олганлигига қарамай, энага аёл боланинг соғлигини хавф остига қўйиб уни шифохонага олиб бормаган.
Оқибатда болага бош мия лат ейиши ва бошқа хаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар ташхиси қўйилган.

2024-йил 28-декабр куни фуқаро М.Х га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.

Бу бўйича қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 12:48 05.01.2025. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!