Телеграм ижтимоий тармоқларида “Бугунги айрим ИИО ходимларидан бирининг аҳволини қаранг, оёғида турибди аранг...” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими А.А. хизмат кийимида маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун ички ишлар органларидан бўшатилди.