SpaceX асосчиси Илон Маск АҚШ президентлиги учун пойга пайтида Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтишига ёрдам бериш учун камида 260 миллион доллар сарфлади.
Бу ҳақда Федерал сайлов комиссияси ҳужжатларига асосланиб, CNN телекомпанияси хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, SpaceX асосчиси президентлик кампаниясининг энг йирик сиёсий донорларидан бирига айланди ва бу йилги сайлов натижаларига катта таъсир кўрсатди.
АҚШнинг сайланган президенти Трамп аввалроқ Маск ва бизнесмен Вивек Рамасвами ҳукумат самарадорлигини ошириш ва бюрократияга қарши курашишга қаратилган янги департаментга раҳбарлик қилишини маълум қилган эди. Трампнинг таъкидлашича, янги орган Оқ уй ва унинг бошқарув ва бюджет бўлими билан ҳамкорликда кенг кўламли таркибий ислоҳотни амалга оширади.