Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Марсда сирли эшик топилди

Марсда сирли эшик топилди

Марсда ноодатий объект аниқланди. Гап сунъий равишда ясалган эшикка ўхшаш маълум бир тузилма ҳақида кетмоқда.

Объект жорий йилнинг 7 май куни NASA Curiosity роверидаги Mastcam-Z камераси томонидан суратга олинган.

Суратдан сирли “эшик”нинг ҳақиқий кўламини аниқлаш қийин. Ўз навбатида, NASA бу суратга ҳали изоҳ бермаган. Бироқ, Reddit форуми шарҳловчилари расмда тош қатламлари силжиши натижасида ҳосил бўлган ёриқ кўрсатилган деган хулосага келган.

Маълумот ўрнида, сўнгги “Marsquake” жорий йил 4 майда содир бўлган, ҳозирда олимлар унинг оқибатларини ўрганмоқда.

Киритилди: 17:42 15.05.2022. Ўқилди: 5377 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!