Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Марс орбитасидан жонли трансляция амалга оширилди

Марс орбитасидан жонли трансляция амалга оширилди

Европа космик агентлиги томонидан Марс орбитасидан илк бор трансляция амалга оширилди. Сайёра тасвири Mars Express зонди орқали узатилди.

Mars Express ҳар 50 сонияда сайёра тасвирларини юбориб турди. Сигнални узатиш учун 3 дақиқадан 22 дақиқагача вақт сарфланди.

Марсни агентликнинг YouTubeдаги расмий саҳифасида кузатиш имконияти яратилди.

Тадқиқотчилар трансляцияни бир неча ой давомида тайёрлашган. Ҳозирда камера Марс юзасидан 17,5 минг километр баландликда жойлашган.

Mars Express сайёралараро станцияси 2003 йил 2 июнда ишга туширилган. Дастлаб, бу Beagle 2 қўниш модули бўлинмасини кузатиш учун техник камера сифатида ишлатилган. Бир неча йил ўтгач, у Марс веб-камерасига айлантирилди, деб хабар беради korrespondent.net.

Киритилди: 20:17 05.06.2023. Ўқилди: 2247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!