Марокаш қироли Муҳаммад VI Қурбон ҳайити муносабати билан 1526 нафар маҳбусни афв этди, деб хабар беради Anadolu.
Марокаш Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, улардан 1305 нафари қамоқхонада жазо муддатини ўтаган.
Афв турли судлар томонидан ҳукм қилинган фуқароларга берилди.
Шунингдек, миллий қадриятларга садоқатини билдирган, экстремизм ва терроризмдан воз кечган 15 нафар судланган фуқаролар афв этилди.
Марокашда диний байрамлар арафасида амнистия эълон қилиш анъанага айланган. Бу чора-тадбирлар қиролнинг конституциявий ваколатлари доирасида амалга оширилиб, жамоат тинчлигини мустаҳкамлаш, маҳкумларни жамиятга қайта мослаштиришга қаратилган.