Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Маркус Зёдер Германияда мажбурий ҳарбий хизматни тиклашга чақирмоқда

Маркус Зёдер Германияда мажбурий ҳарбий хизматни тиклашга чақирмоқда

Бавария бош вазири Маркус Зёдер Германияда ҳарбий мажбуриятни «иложи борича тезроқ» қайта тиклашга чақирди.

Bild нашрига берган интервьюсида у мажбурий чақирувсиз Бундесвер (Германия қуролли кучлари) Европанинг энг йирик армиясига айлана олмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун фақат ихтиёрий хизматнинг ўзи етарли эмас, ҳимоясиз озодликка эса эришиб бўлмайди.

«Биз мамлакатимизнинг зарур хавфсизлигига фақат ихтиёрий асосда эриша олмаймиз», — дея алоҳида қайд этди Бавария ҳукумати раҳбари. Шунингдек, Зёдер захирадаги ҳарбийларни тайёрлаш концепциясини ишлаб чиқиш тарафдори эканини ҳам билдирди.

Киритилди: Бугун 17:31. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!