"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоа бош мураббийи Рубен Аморим билан келишмовчиликлар сабаб жамоадан кетиши мумкин.
Испаниянинг «Sport» нашри хабарига кўра, 27 ёшли футболчи "МЮ"дан кетиб, "Барселона"га ўтмоқчи. У ўзининг услуби каталонияликларникига мос келишига ишонмоқда.
«Transfermarkt» портали ҳозирда Маркусни 55 миллион еврога баҳоламоқда.