Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Лавров Франциянинг “маккор режалари” ҳақида гапирди

Лавров Франциянинг “маккор режалари” ҳақида гапирди

Франция ёпиқ каналлар орқали Киев иштирокисиз Украина бўйича мулоқот ўрнатишга ёрдам бериш таклифи билан бир неча бор Россияга мурожаат қилган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров рус ва хорижий ОАВга берган интервюсида маълум қилди.

“Француз ҳамкасбларимиз турли масалаларда фаол рол ўйнаш истагига эга ва биз буни олқишлаймиз, аммо бундай ташаббуслар қандай натижа бераётгани ва ижобий рол ўйнаш истаги қай даражада самимий эканлигини билмайман”, - дейди Лавров, — Масалан, ҳеч кимни хафа қилмаслик учун тафсилотларга кирмайман, бироқ бир неча бор франтсуз ҳамкасбларимиздан ёпиқ каналлар орқали сўровлар бўлди: ёрдам берайлик, Украина масаласида мулоқот ўрнатайлик. Айтганча, ҳеч қандай Украинасиз, шунчаки Украина масаласи бўйича мулоқот, гўё Ғарб доимий равишда "Украинасиз Украина ҳақида бир оғиз сўз бўлиши мумкин эмас" деган тамойилни бузгандек.

Киритилди: 20:48 26.12.2024. Ўқилди: 2971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!