Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Ақтау яқинида Озарбайжон ҳаво йўллари йўловчи самолёти қулаган жойда иккита регистратор топди.
Бу ҳақда Қозоғистоннинг Манғистау вилояти транспорт прокурори Абилайбек Ўрдабаев брифингда маълум қилди.
“Авария содир бўлган жойни кўздан кечириш чоғида иккита регистратор топилди, улар Авиаҳалокатларни текшириш бўлимига топширилади. Кейинчалик улар тўлиқ кўриб чиқилади”, — деди Ўрдабаев.
Қора қутилар билан ишлаш 27 декабр куни Бразилиядан мутахассислар келганидан кейин бошланади, деди Қозоғистон транспорт вазири ўринбосари Талгат Ластаев.
"Экспертлар таклиф қилинган, улар эртага келишади. Албатта, бу ишлаб чиқарувчи мамлакат. Бу Бразилия, чунки самолёт у ерда ишлаб чиқарилган... Ва улар қарор қабул қиладилар",- дея тушунтирди Ластаев.