Туркиянинг Daily Sabah нашрида чоп этилган мақолада айтилишича, Марказий Осиё яна супер кучлар, бу сафар Хитой ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршилик майдонига айланмоқда.
Хитой 2008 ва 2010 йилларда Ғарбдаги оғир иқтисодий инқирозлар фонида «Бир камар ва йўл» дастурини яратиб, инфратузилма ва бошқа лойиҳаларга катта сармоя кирита бошлади. Ўн йил ичида 40 миллиард доллар сармоя киритилди. Шу билан бирга, Хитой ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми ошди.
Қўшма Штатлар минтақанинг геосиёсий аҳамиятини нисбатан яқинда англаб етди ва шошилинч равишда Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни мустаҳкамлашга киришди. Вашингтон минтақадаги давлатларни мустақиллик ва фаровонликни таъминлаш учун Хитой босимига қарши туришга чақиради.
Бу фонда Туркий давлатлар ташкилоти муҳим роль ўйнаши мумкин, дея хулоса қилади газета.