"Марказий Осиёда ислом молияси ҳажми атиги 700 миллион доллар. Бу жаҳондаги ҳажмининг 0,01 фоизини ташкил этади. Лекин бу ерда дунёдаги мусулмонларнинг 4% яшайди.
Аслида ислом молияси нафақат мусулмонлар учун. Биз унга молиялаштиришнинг муқобил тури ва анъанавий банк фаолиятига рақобатчиси сифатида қарашимиз керак. Ҳар ким ўзи учун қулай бўлса, бир хил маҳсулот ва хизматлардан фойдаланиши мумкин", - дея тушунтирди Ислом молияси ва такофул ассоциацияси кенгаши раиси Баҳром Нўмонов.
Мутахассис айтишига кўра, бугунги кунда Марказий Осиёда 18 та ислом банки фаолият юритаётмоқда.